Дунё миқёсида журналистларга нисбатан таъқиб ва зўравонликлар ошган
БМТнинг маориф, илм-фан ва маданият бўйича бўлими ЮНЕСКО бутун жаҳон миқёсида мухбирлар ва журналистларга нисбатан таъқиб ва зўравонлик ҳолатларини кўпайганлиги ҳақида хабар берди.
ИСНО тарқатган хабарига кўра, ЮНЕСКО ташкилоти мухбирларни хавф -хатарга дучор бўлиши ҳамда дунёнинг турли мамлакталарида уларни қўлга олиниб қийноққа солиниши тўғрисидаги ҳисоботида 2003 чи йилдан 2016 чи йилга қадар дунёнинг турли мамлакталарида 930 нафар журналист ўлдирилган деб эълон қилди.
Мазкур ҳисоботда келтирилишча, фақат ўтган йили дунёда 102 нафар мухбир ўлдирилган. ЮНЕСКО ўз ҳисоботида шунингдек 2016 чи йили Афғонистон ва Мексика давлатлари мухбирлар учун энг хавф хатарли мамлакталар эканлигини ва ушбу мамлакатларнинг ҳар бирида 14 нафар журналистларни ҳалак бўлганини маълум этди
ЮНЕСКО ҳисоботига асосан, Афғонистон ва Мексикадан кейин Яманда 11 нафар,Ирқда 9 ва Сурияда ҳам ўтган йили 8 нафар журналист ўлдирилган. ЮНЕСКО ташкилоти 2 ноябрь - “Журналистларга қарши жиноятлар учун жазоланмасликни тўхтатиш халқаро куни” халқаро куни муносабати билан ушбу ҳисоботини тарқатган.