Бутунжаҳон Муқовимат уламолари бирлашмаси халқаро анжуманининг баёноти
Бейрут шаҳрида бӯлиб ӯтган Бутунжаҳон Муқовимат уламолари бирлашмаси иккинчи халқаро анжумани Фаластин масаласини қӯллаб-қувватлаш бӯйича баёнот қабул қилди.
Эрон Ислом жумҳурияти радио ва телевидениеси ташкилоти тарқатган хабарга кӯра бу баёнотда Англиянинг Балфур декларатсияси қабул қилгани ва бу мамлакатнинг сионистлардан кейинги ҳимоятлари маҳкум қилиниб, шундай дейилади: Фаластиннинг ишғол этилган ҳудудларини озод қилиш ҳақидаги Илоҳий ваъдани амалга оширишнинг ягона йӯли муқовимат кӯрсатишдир.
Бутунжаҳон Муқовимат уламолари бирлашмасининг халқаро анжумани баёнотида шунингдек айрим араб давлатлари, жумладан Саудия Арабистони режимининг Сионистик режим билан муносабатларини яхшилашга қаратилган ҳаракатлари маҳкум қилинган.
Баёнотда Муқовимат уламолари сионистик режимга қарши курашни давом этириш лозимлигини таъкидлаб, исломий ва араб давлатларини Фаластин халқининг озодлик курашини қӯллаб-қувватлашга даъват этишган.