БМТ Хавфсизлик кенгаши Мянма давлатини мусулмонларга қарши зўравонликларни тўхтатишга чақирди
(last modified Tue, 07 Nov 2017 14:21:54 GMT )
ноябр 07, 2017 19:21 Asia/Tashkent
  • мусулмонларга қарши зўравонликлар
    мусулмонларга қарши зўравонликлар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Мянма давлатини юз минглаб роҳингиялик мусулмонларни қочқинликка юз тутишига олиб келган Ракхайн вилоятида юз бераётган ҳарбий ҳужумларини тўхтатишга чақирди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар беришича, кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши сўнгги 10 ҳафта ичида Ракхайн вилоятида амалга оширилган зўравонликларни Роҳинга мусулмонларига қарши "этник тозалаш"ни эканлигини таъкидлаб Мянма армиясининг ушбу ваҳшиёна ҳужумларини  кескин қоралади.

БМТ Хавфисизлик кенгаши шунингдек  Мянманинг Ракхайн вилоятида инсон ҳуқуқларини оёқ ости этилаётганлигидан қаттиқ хавотирланиш билдириб бу давлатдан  қонун-қоидаларни ижро этиши ҳамда  инсон ҳуқуқларини эҳтиром қилишини сўради.

 Айтиш керакки Мянма ҳарбий кучлари жорий йилнинг 25 августидан бошлаб роҳингиялик мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштириш ва зўравонликларни бошлашди. Ҳозиргача бу жиноятлар оқибатида 6 минг нафар муслуомнлар қурбон бўлиб 8 минг нафари  жароҳат олган.

Бундан ташқари600 минг мусулмонлар ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлган.