БМТ Мянма давлатига ультиматум қўйди
(last modified Wed, 29 Nov 2017 13:27:48 GMT )
ноябр 29, 2017 18:27 Asia/Tashkent
  • Мянма давлатига ультиматум
    Мянма давлатига ультиматум

БМТнинг аёлларга нисбатан зўравонликларга қарши кураш қўмитаси Мянма давлатини ўтган 6 ой ичида роҳингиялик муслима аёлларга нисбатан бу мамлакат хавфсизлик кучларининг сожир этган жиноятлар, жинсий тажовузлари ва зўравонликлари тўғрисида ҳисобот беришга чақирди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар беришича. кеча БМТнинг ушбу қўмитаси Мянма давлати масъулларидан Ракхайн штатида  зўравонликлар жараёнида ўлдирилган муслима аёллар ва уларга қарши бу мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан қилинган жинсий тажовузлари  ва зўравонилклари тафсилотлари борасида маълумот беришларини сўради.

БМТ экспертлари  шунингдек Мянма давлатини бу жиноятларни содир этган  қуролли кучлар аъзоларини қўлга олиши ва жазолашишини таклиф қилди.

23 нафар таҳлилчи  ва экспертлардан ташкил топган БМТнинг аёлларга нисбатан зўравонликларга қарши кураш қўмитаси  Мянма давлатига  6 ойлик ультимтум қўйиб, юқорида келтирилган жиноятлар борасида БМТ бош котиби Антонио Гуттерешга ҳисобот беришига даъват этди.