Афғонистондаги АҚШ қўмондонининг навбатдаги иддаоси
(last modified Thu, 30 Nov 2017 14:02:15 GMT )
ноябр 30, 2017 19:02 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги АҚШ қўмондони
    Афғонистондаги АҚШ қўмондони

Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучларининг қўмондони бу мамлакатда АҚШ ҳарбийларининг ҳузуридан мақсад Афғонистанда тинчликни таъминлаш ва Толибон гуруҳи қўлига ўтган минтақаларни қайтариб олишдир деб иддао қилди.

Тасним ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Афғонистондаги АҚШнинг ушбу ҳарбий қўмондони Жон Николсон шунингдек,  Афғонистондаги террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бориш учун мингдан ортиқ АҚШлик ҳарбийлар жатб этилган деб иддао қилди.

Афғонистондаги АҚШ армиясининг ушбу қўмондонининг иддаоси ҳам шундай бир ҳолдадикри, Афғонистоннинг аксар масъуллари, парламент намояндалари ҳамда диний ва сиёсий шахсиятлари бир неча маротаба Афғонистонда АҚШнинг ҳарбий ҳузурини кучайтиришдан мақсади мамлакатда нотинчликларни кўпайтириш ва тинч аҳолини нишонга олишдан иблоратдир. Ишғолгар кучлар Афғонистон ҳудуларидан чиқиб кетмагунича мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мумкин эмас деб эълон қилишган.

Бундан олдин ҳам Афғонистондаги АҚШ ҳарбий қўмондони  бу мамлакатда АҚШ армиясининг мағлубиятини эътироф этиб, Вашингтон армияси Афғонистонда боши берк кучага кириб қолган деб айтганди.

Айни ҳолда  Афғонистонда тинчликни таъминлаш баҳонаси билан 18 минг хорижий ҳарбийлар жумладан АҚШнинг 15 минг ҳарбий кучлари жойлаштирилган.

Ёрлиқ