Грузия армиясини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш жараёнига АҚШлик экспертлар ёрдам беради
Грузия Мудофа вазирлиги АҚШ ҳарбий кучларининг ёрдами билан бу мамлакат армиясининг 9 та гврадиясини ҳарбий тайёргарликдан ўтиши ҳақида хабар берди.
ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Грузия мудофаа вазири Леван Изория Тблисида Европа ва Африка ишлари бўйича АҚШ денгиз кучлари қўмондони ўринбосари Жон Карролни қабул қилганида келаси 3 йил мобайнида АҚШ ҳарбий экспертлари иштирокида Грузия армиясининг 9 та гвардияси ҳарбий тайёргарликдан ўтказилиб ҳарбий- техника билан жиҳозлантирилади деб айтди.
Унга кўра, ушбу ҳарбий ўқувлардан сўнг Грузия ҳарбий кучлари ҳам НАТО стадартларига яқинлашади.
Шўролар иттифоқини парчаланиб кетишининг бир йилидан кейин яъни 1992 чи йилдан бошлаб АҚШ ва Грузия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликлар йўлга қўйилганди.
Грузия ҳам мустақилликка эришган нечта бошқа республикалар каби 1994-чи йилда НАТО тинчлиги дастурларига қўшилди.