Россияда норвегиялик жосус қўлга олинди
Норвегиянинг 62 ёшли фуқароси Фруда Берг Россия полициясининг собиқ ходими Алексей Житнюкдан ҳужжатларни қабул қилиб олаётган пайтда, Россия хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинади.
Норвегия фуқароси Россия фуқаролигига мансуб бўлган шахсдан Россия денгиз флоти ҳақидаги ҳужжатларни қўлга киритиш ва жосуслик қилаётган пайтда қўлга олинди.
Россия давлатига тегишли бўлган 2-телеканал тарқатган хабарга кўра, Норвегиянинг 62 ёшли фуқароси Фруда Берг Россия полициясининг собиқ ходими Алексей Житнюкдан ҳужжатларни қабул қилиб олаётган пайтда, Россия хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинади.
Фруда Берг Норвегия ва Россиянинг чегарасидаги Норвегияга қарашли назорат ўтказиш пунктида инспектор бўлиб фаолият юритар эди. Житнюк ҳам икки йил олдин Москва полиция идорасидан четлаштирилгандан кейин, Россия денгиз кучларига қарашли бўлган марказлардан бирининг хавфсизлигини таъминлашни зиммасига олган нодавлат ташкилотига ишга кирган эди.
Москва суди сешанба куни Норвегиялик Фруда Бергни қамоққа олиш бўйича ҳукм чиқарди. Агар, унинг жосуслик бўйича айби исботланса 20 йиллик муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарилади.