Исломий телевидения ва радио иттифоқи Кобулдаги портлашни қоралади
(last modified Fri, 29 Dec 2017 13:01:14 GMT )
декабр 29, 2017 18:01 Asia/Tashkent
  • Исломий телевидения ва радио иттифоқи Кобулдаги портлашни қоралади
    Исломий телевидения ва радио иттифоқи Кобулдаги портлашни қоралади

Пайшанба куни эрталаб Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида маҳаллий ахборот агентлиги ва тадқиқот олиб бориш илмий марказида содир этилган уч маротаба портлаш оқибатида 41 киши ҳаётдан кўз юмди ва 84 нафар инсон оғир тан жароҳати олди.

Исломий телевидения ва радио иттифоқи 28 декабрь пашанба куни Кобулнинг ғарбий қисмидаги маҳаллий ахборот агентлиги ва маданият маркази биноси яқинида содир этилган портлашни кескин қоралаб баёнот эълон қилди.

Пайшанба куни эрталаб Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида маҳаллий ахборот агентлиги ва тадқиқот олиб бориш илмий марказида содир этилган уч маротаба портлаш оқибатида 41 киши ҳаётдан кўз юмди ва 84 нафар инсон оғир тан жароҳати олди.

Ушбу амалга оширилган портлашлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Исломий телевидения ва радио иттифоқи ушбу баёнотида шундай таъкидладики, ҳақиқатни одамларга етказишни ўзининг шаръий ва ахлоқий вазифаси деб биладиган Афғон овози ахборот агентлиги ва тадқиқот олиб бориш илмий марказига қарата амалга оширилган ҳужум яна бир бор озодлик ва сўз эркинлиги ҳамда ахборот воситаларининг душманлари, инсониятга қарши чеҳраларини очиб ташлашди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳам кеча пайшанба куни Афғонистон давлати ва халқига ҳамда ушбу террорчилик ҳодисасида қурбон бўлганларнинг яқинларига ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. 

Ёрлиқ