Эрдўған: Гюлен тарафдорлари Курдистон ишчилар партияси билан ҳамкорлик қилишмоқда
Туркия президенти Гюлен тарафдорлари масъулиятини Курдистон ишчилар партияси аъзолари ўз зиммаисга олган сўнгги портлашларда муҳим рол ўйнашган деб айтди.
ПрессТВ халқаро телеканали хабарига кўра, кеча Туркия президенти Раджаб Тойип Эрдўған сўзлаган нутқида Туркия давлати Гюлен тарафдорлари билан ҳамкорлик қилаётган террорчилик гуруҳларнинг ҳужумига дучор бўлмоқда деб айтди. Эрдўған ўз сўзлари давомида Гюлен тарафдорлари 7 нафар инсонларни ҳалок бўлишгани ва 224 кишини жароҳат олишганига сабаб бўлган Туркия жануби шарқида юз берган ҳужумларда Курдистон ишчилар партияси аъзолари билан ҳамкорлик қилишган деб изоҳлаб ўтди.
Туркия президенти шунингдек, ИШИД террорчилик гуруҳи, Курдистон ишчилар партияси ва Фатҳуллоҳ Гюлен ташкилоти ўртасида ҳеч қандай фарқ мавжуд эмас деб қўшимча қилди.