Россиянинг бир нечта шаҳарларида эвакуация ишлари олиб борилди
Огоҳ манбалар Россиянинг сибир ўлкасида номаълум шахслар томонидан телефон орқали бомба қурилмаси ўрнатилганлиги ҳақида таҳдид қилганидан сўнг иккита шаҳардаги бир нечта бинолар эвакуация қилинган
Шунингдек, Москва метроси станцияларига кираверишда ва одамлар гавжум жойларда бетон блоклар ўрнатила бошланди. Шаҳарликлар буни 25 декабрда “Славянский бульвар” метроси станциясидаги пиёдалар ер ости ўтиш жойида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлай бошладилар.
Ўшанда автобуснинг ер ости ўтиш жойига кириб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган эди. Бироқ Москва раҳбарияти буни Янги йил таътиллари вақтида хавфсизликни таъминлаш билан тушунтирмоқда.
Бундан ташқари, хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи барча хизматлар кучайтирилган тартибга ўтказилган.
“Бу бизнинг ташаббус эмас, бироқ биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Бу чоралар байрам олди ва байрам кунлари кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун кўриладиган хавфсизлик чораларидир. Биз Европада айнан байрамларда одамларнинг транспортда атайлаб босиб кетилишлари юз бераётганини кўрмоқдамиз ва бу ҳодисалар бизда юз беришини истамаймиз. Айтиш мумкинки, биз ўзгалар хатосида ўрганмоқдамиз”, деб изоҳ берди ушбу ҳолатга Росгвардия бошлиғи маслаҳатчиси.