Россияда 1 январдан Захира фонди фаолиятини тўхтатди
Январ 02, 2018 13:47 Asia/Tashkent
Миллий фаровонлик фонди эса пенсия таъминоти механизмининг бир қисми сифатида ташкил этилган эди
Россияда 1 январдан Захира фонди фаолиятини тўхтатди ва Миллий фаровонлик фондига қўшилиб кетди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Энди бюджетнинг барча қўшимча нефтгаз даромадлари МФФга йўналтирилади.
ЗФ ва МФФ 2008 йилда Барқарорлаштириш фонди базасида ташкил этилганди. Захира фонди давлат даромадлари кескин камайганда бюджет танқислигини молиялаштириш манбаси бўлиши лозим эди. Миллий фаровонлик фонди эса пенсия таъминоти механизмининг бир қисми сифатида ташкил этилганди.
Ёрлиқ