Америка армияси Афғонистондаги талафотларини маълум қилди
(last modified Mon, 08 Jan 2018 13:01:39 GMT )
Январ 08, 2018 18:01 Asia/Tashkent
  • Америка армияси Афғонистондаги талафотларини маълум қилди
    Америка армияси Афғонистондаги талафотларини маълум қилди

2001 йилдан ҳозирга қадар 2263 нафар америкалик ҳарбий Афғонистон жангларида ҳалок бўлган ва 20 мингдан кўпроқ ҳарбийлар оғир тан жароҳати олишган

Америка мудофаа вазирлиги Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ўлган ва мажруҳ бўлганлар америкалик ҳарбийларнинг сонини 22 минг нафардан ортиқ дея эълон қилди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, Афғонистон ахборот воситалари бугун АҚШ мудофаа вазирлигига таяниб шундай маълум қилдики, 2001 йилдан ҳозирга қадар 2263 нафар америкалик ҳарбий Афғонистон жангларида ҳалок бўлган ва 20 мингдан кўпроқ ҳарбийлар оғир тан жароҳати олишган. 

Ушбу хабарга биноан, Ироқда ҳам 4500 нафардан кўпроқ америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлган ва яна 32 минг нафардан ортиқ бошқа ҳарбийлар жароҳат олишган. Жорий йилнинг бошида ҳам Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида ҳам бир нечта америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлишди. Айни пайтда 11 минг нафар америкалик ҳарбий Афғонистонда жойлашиб олган.