Россия Олий суди Алексей Навальнийни президент сайловида иштирок эта олмаслигини тасдиқлади
Россия марказий сайлов комиссияси Алексей Навальнийни судланганлиги боис, президент сайловида номзод сифатида иштирок этишига рухсат бермаган эди.
Россия федерацияси Олий Суди Россия давлатига мухолифатда бўлган сиёсатчининг Россия марказий сайлов коммиссияси томонидан унинг номзодини 2018 йил март ойида Россия президенти учун бўлиб ўтадиган сайловда номзод сифатида иштирок эта олмаслиги ҳақида қабул қилган қарорини қайта кўриб чиқиш учун тақдим этган аризасини кўриб чиқди ва Россия марказий сайлов комиссиясининг қарорини ўз кучида қолдирди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия марказий сайлов комиссияси Алексей Навальнийни судланганлиги боис, президент сайловида номзод сифатида иштирок этишига рухсат бермаган эди.
Алексей Навальний эса унинг президент сайловларида иштирок этишига қаршилик кўрталишида сиёсий мотивлар аралашганлигини айтмоқда ва Европа инсон ҳуқуқлари Судига шикоят қилишини таъкидлади. Жорий йилнинг 18 март кунида Россия президенти учун сайлови бўлиб ўтади.