Трамп жума куни Эрон ядровий келишуви ҳақидаги қарорини эълон қилади
Америка ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг сешанба куни тарқатган хабарига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни ядровий келишувга боғлиқ бўлган Эрон санкцияларини тўхтатишини ёки яна узайтириши ҳақида қабул қилган қарорини маълум қилади.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Девид Гўлдштайн ўз чиқишида маълум қилишича, Трамп ўз қарорини эълон қилишидан олдин АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон ва Мудофаа вазири Жеймз Матис билан учрашиб суҳбат ўтказади.
Трамп ўтган йили 13 октябр куни Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик томонидан Эроннинг ядровий келишув доирасида мажбуриятларини тўла бажараётганлиги ҳақида 8 маротаба эълон қилган ҳисоботига қарамай, Эронга қарши санкцияларни қайтадан жорий этиш бўйича ушбу масалани АҚШ конгрессига тақдим этди.
АҚШ конгресси Эронга қарши илгари жорий этилган ва ядровий келишув боис тўхтатиб қўйилган санкциялар бўйича янги чораларни кўришига 60 кун фурсати бор эди, лекин ушбу масала юзасидан ҳеч қандай чора кўришмади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши киритилган санкцияларни вақтинчалик тўхтатиб қўйиш ҳақидаги ҳужжатни икки маротаба имзо қўйди. Келаётган жума куни ҳам ушбу мавзу бўйича ўз қарорини эълон қилиши кутилмоқда. Агар, Трамп Эронга қарши санкцияларни тўхтатиб қўймаса бу Вашингтоннинг Эрон ядровий фаолияти бўйича эришилган келишувдан чиқиб кетган ҳисобланади.