Назарбоев ва Гуттериш Остона музокараларининг ижобий томонларини таъкидлашди
(last modified Fri, 19 Jan 2018 13:34:57 GMT )
Январ 19, 2018 18:34 Asia/Tashkent
  • Назарбоев ва Гуттериш Остона музокараларининг ижобий томонларини таъкидлашди

БМТ бош котиби ва Қозоғистон президенти Нью- Йоркда бўлган учрашувларда минтақа ўзгаришлари, хусусан, Сурияга оид Остона музокараларини ижобий баҳолашди.

ИРНАнинг маълум қилишича, Антониу Гуттериш ва Нурсултон Назарбоев мулоқот давомида  Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кегашида раҳбарлик қилиш даврда унинг дастурлари, жумладан Марказий Осиё бўйича "Превентив дипломатиянинг  марказий минтақаси" ва бошқа ҳамкорликлар хусусида ҳам фикр алмашишди.

Ушбу суҳбатда Сурияга доир Остона музокаралари Женевадаги учрашувлар учун муҳим замина яратгани ҳам таъкидланди.

Остона музокаралари ўтган йили Россия, Эрон Ислом Жумҳурияти ва Туркия ташаббуси билан Сурия инқирозини ҳал этиш учун ташкил этилган эди.

БМТ Бош котиби ва Қозоғистон президенти ушбу учрашув охирида Қозоғистон шимоли-ғарбида юз берган фожеа ва унда ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонлик фуқароларнинг яқинларига  ҳамдардлик изҳор этишди.