АҚШ МРБ раиси прокурор Мюллер томонидан сўроқ қилинди
АҚШ разведкасининг юқори мансабли зобитлари, жумладан МРБ директори Майк Помпео, махсус прокурор Мюллер жамоаси томонидан Дональд Трампнинг «Россия аралашуви» бўйича терговга халақит беришга уриниш ҳолати юзасидан сўроқ қилинган.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, 2016 чи йилги АҚШ президентлик сайловларида Трампнинг сайловдаги гуруҳини руслар билан ҳамкорлик қилишини эҳтимоли борлигини аниқлаш учун ўткзилган махсус ўрганишлар ва тергов асосида АҚШ разветка бошқармаси раиси Майк Помпео бу мамлакат прокурори Роберт Мюллер томонидан сўроқ қилинди.
АҚШ Марказий разветка бошқармаси масъуллари Помпеони сўроқ қилингани борасида тарқатилган хабарлар борасида ўз фикрини билдиришгани йўқ.
АҚШ Адлия вазирлиги ҳам ўтган ҳафта бу мамлакат бош прокурори Жеф Сешнсни сўроқ қилингани ҳақида хабар тарқтади.
Бундан ташқари Трамп яқинлари жумладан тўнғич ўғли ҳамда унинг кўёви ҳам сенат ва намояндалар мажлисига чақиртирилган.