Кобулда содир этилган портлашда ўнлаб инсонлар қурбон бўлди
Кобулда юз берган портлаш оқибатида ўнлаб инсонлар қурбон бўлган.
РИА Новости маълумотларига таяниб Кун.уз сайтининг хабар қилишича, портлаш мамлакат ИИВ собиқ биносининг ёнидаги Садорат чорраҳасида юз берган. 17 киши ҳалок бўлгани, тахминан 110 инсон жабрлангани айтилмоқда. Аммо айрим хабарларда қурбон бўлган шахслар сони 40 нафар эканлиги ва жароҳат олганлар 140 нафрадан ошганини келтирилган.
Таъкидланишича, портлаш полиция назорат-ўтказиш пунктида юз берган. Бу ҳақда Reuters воқеага гувоҳ бўлганларга асосан хабар қилмоқда.
Бомба тез ёрдам машинасига жойлаштирилган, у назорат-ўтказиш пунктига яқинлашган вақтда портлаб кетган. Ҳодиса ҳукумат муассасалари ва хорижий элчихоналар жойлашган туманда рўй берди.
Associated Press маълумотига кўра, портлаш учун масъулиятни "Толибон" радикал ҳаракати ўз зиммасига олди.