БМТнинг Хавфсизлик кенгаши Сурия масаласини қайта-қайта муҳокама қилмоқда
Ӯтган икки кун давомида Сурия масаласи БМТ Хавфсизлик кенгашида икки маротаба муҳокама қилинди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар . Исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг пок руҳларига салому салавот йӯллаб, "долзарб мавзудаги суҳбат"дастурини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман. Бугунги мавзу: БМТнинг Хавфсизлик кенгаши Сурия масаласини қайта-қайта муҳокама қилмоқда.
Бизни тинглаб боринг.
Ӯтган икки кун давомида Сурия масаласи БМТ Хавфсизлик кенгашида икки маротаба муҳокама қилинди.
Сурия Уруш оловининг гирдобига тортилганига 7 йил бӯлди. БМТ, хусусан бу ташкилотнинг Хавфсизлик кенгаши Сурия буҳронининг асосий ӯйинчиларидан биридир. Зеро, бу Кенгаш аъзо давлатларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи бир воситага айланган. Бу нарсани кейинги ҳодисалар жараёнининг таҳлилидан ҳам пайқаш мумкин.
Кейинги икки кун давомида БМТ қошидаги Хавфсизлик Кенгаши Франсиянинг талаби билан Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётларини муҳокама қилиш мақсадида йиғилиш ӯтказди. Сӯнгра сешанба кечаси бу Кенгаш Россиянинг талаби билан Сурияда химиявий қуроллардан фойдаланганлик масаласини муҳокама қилишга бағишланган йиғилишини ӯтказди.
Хавфсизлик Кенгаши томонидан Сурия масаласининг қайта-қайта кӯриб чиқилиши урушнинг шафқатсиз жабр-жафосини чеккан мазлум бу мамлакатда ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланаётгани ва бу ҳақдаги сиёсий музокараларнинг тобора жидийлашиб кетаётганидан далолатдир.
ИШИД террорчилик гуруҳини тор-мор этган Сурия армияси ва унинг иттифоқчилари Идлиб ва турли террорчилик гуруҳлари ихтиёрида қолаётган минтақаларни озод қилиш ҳаракатида бӯлган бир шароитда Туркия Суриянинг шимолий ҳудудлари, хусусан Африн минтақасида "Зайтун новдаси" ҳарбий амалиётини бошлади.
Қизиғи шундаки, Франсия талаби билан Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиёти ҳақида чақирилган Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида Туркиянинг бу ишини маҳкум қилувчи бирор-бир баёнот қабул қилинмади.
Сешанба кечаси бу Кенгаш Россиянинг талаби билан Сурияда химиявий қуроллардан фойдаланганлик масаласини муҳокама қилишга бағишланган йиғилишини ӯтказган чоғи Ғарб қудратлари Россия ва Сурияга тош отишдан нарига ӯтишмади.
Американинг БМТдаги вакили Ник Ҳейли яна бир марта Сурия давлатини химиявий қуроллардан фойдаланганликда айблаб: Россия ӯзининг вето ҳуқуқидан фойдаланиб, Сурияда химиявий қуроллардан фойдаланганлик масаласини тадқиқ қилиш жараёнига тӯсқинлик қилди, дея иддао қилди.
Франсия ва Англия давлатлари вакиллари гарчи Америка вакили каби Сурия ва Россия давлатларини бу ишда қатъий айбдор деб билишмаган б\лсада, аммо улар ҳарнинг ҳам Америка фикрини қӯллаб-қувватлашлари сезилиб турарди.
БМТ қошидаги Россиянинг доимий вакили Василий Небензя Американинг бу мавзудаги хатти-ҳаракатини зиддиятли, деб атади. "Америка бу ӯринда ҳам даъвогар, ҳам айбловчи ва ҳам ҳам ҳукм чиқарувчи ҳакам ролини бажаряпти" деди Василий Небензя.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳамда Ғарбнинг уч қудратли мамлакати ҳисобланган Америка, Англия ва Франсиянинг бу қилмишлари кейинги етти йил давомида ҳарбий соҳадаги муваффақиятсизликларини хаспушлашга уринишдан бошқа нарса эмас.
Улар БМТ Хавфсизлик кенгашидан фойдаланиб, сиёсий зӯравонлик йӯли билан заифликларини билдирмасликка ҳаракат қилишяпти.
Январ ойининг 29-30 кунлари Сурия масаласи бӯйича Россиянинг Сочи шаҳрида музокаралар ӯтказилиши белгиланган. Ғарб қудратларининг талвасага тушиши ҳамда айни бир масалада ҳафта давомида Хавфсизлик Кенгашининг икки йиғилишини ӯтказишхатти-ҳаракатлари ва ҳеч қандай далил-исботсиз Сурия давлатини химиявий қуроллардан фойдаланганликда айбдор қилиш иддаолари ана шу бӯлажак музокараларга босим ӯтказишга қаратилгандир.
БМТ қошидаги Россиянинг доимий вакили Василий Небензянинг фикрича, Хавфсизлик Кенгашида Ғарбий қудратлар томонидан Сурия масаласида хавфли сиёсий ӯйинлар ӯйналяпти.
Бу нарсаларнинг сиёсий ӯйиндан бошқа нарса эмаслиги англаш қийин эмас. Қизиғи шундаки, БМТ қошидаги Хавфсизлик Кенгаши Сурия масаласида қайта-қайта йиғилиш ӯтказсада, аммо у ердаги инсоний кризис ва мамлакат халқининг кечиктириб бӯлмас бирламчи эҳтиёжларини қондириш зарурати ҳақида лом-мим дейишмади.
Азизлар, бизга ажратилган вақт ниҳоясига етди. Хайр. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида бӯлинг.