Лавров: Ғарбнинг Эронни чеклаб қўйишга қаратилган уринишлари фойдасиз
(last modified Wed, 28 Feb 2018 14:02:46 GMT )
феврал 28, 2018 19:02 Asia/Tashkent
  • Лавров: Ғарбнинг Эронни чеклаб қўйишга қаратилган уринишлари фойдасиз
    Лавров: Ғарбнинг Эронни чеклаб қўйишга қаратилган уринишлари фойдасиз

Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳуриятининг халқаро муносабатларни ўрнатиш учун ҳуқуқини чеклаб қўйиш фойдасиз. 

Итартас агентлигининг хабар беришича, Россия ташқи ишлар вазири Срегей Лавров сешанба куни Франция ташқи ишлар вазири билан Москвада учрашганида шундай айтдики, Эроннинг жаҳоннинг бошқа мамлакатлари билан алоқаларини чеклаб қўйиш мумкин бўлмаган ишдир. 

Сергей Лавровнинг маълум қилишича, минтақада беқарорлик келтириб чиқарган кучларга нисбатан амалда чекловлар ўрнатилган. Эронга қаратилган ҳар қандай айбловлар ва Эрондан норасмий талабларнинг барчаси асоссиз бўлиб, ушбу талаблар ва чекловлар Эроннинг ўз чегарасидан чиқмаслик ва бошқа юртлар билан ўзининг қонуний манфаатлари йўлидаги ҳаракатларини тўхтатиш кўзда тутилган. Лекин ушбу Эронга қаратилган барча айбловлар ва чекловлар инсофсизликдир. 

Франция ташқи ишлар вазири ҳам Эроннинг баллистик ракеталарининг қўшнилар учун таҳдид бўлиши омилига айланиши ҳақида яна бир бор ўзининг хавотирини билдирди. Франция ташқи ишлар вазирининг иддасига кўра, Эроннинг балллистик ракеталари йўналишида қудратли бўлиши хавотирли бўлиб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясига қарама-қарши турибди.

Лекин, БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюцияси Эроннинг ракета фаолиятини тақиқламайди. Фақат Эронни ядровий боеголовкаларни ташийдиган ракеталарни ишлаб чиқармаслиги таъкидланган холос. Эрон ракетлари ядровий боеголовкаларни ташишга мўлжалланмаган.       

Ёрлиқ