АҚШ Хитойнинг Қирғизистон иқтисодидаги улушининг ошиб бораётганидан хавотирда
(last modified Wed, 07 Mar 2018 14:32:55 GMT )
март 07, 2018 19:32 Asia/Tashkent
  • АҚШ Хитойнинг Қирғизистон иқтисодидаги улушининг ошиб бораётганидан хавотирда
    АҚШ Хитойнинг Қирғизистон иқтисодидаги улушининг ошиб бораётганидан хавотирда

Америкада жаҳон тараққиёти тадқиқот маркази Хитойнинг Қирғизистон республикаси иқтисодиётидаги ролининг ортишидан хавотир билдирди

Америка тадқиқот марказларидан бири Хитойнинг Қирғизистон иқтисодиётидаги роли ошгани ҳақида хавотир билдирди. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Америкада жаҳон тараққиёти тадқиқот маркази Хитойнинг Қирғизистон республикаси иқтисодиётидаги ролининг ортишидан хавотир билдириб шундай маълум қилдики, Қирғизистон жанубий мамлакатлар, Молдавия, Мўғилистон, Покистон ва Тожикистон сингари юртларга нисбатан иқтисодий кризисга бардош беролмайдиган бўлиб қолган. 

Ушбу тадқиқот марказининг таъкидлашича, Хитой бир камар бир йўл лойиҳаси доирасида ушбу мамлакатга турли йўналишдаги кредитларни тақдим этган. Бунинг ортидан эса, шу каби давлатларнинг Хитойга бўлган қарамлиги янада кўпайиб бормоқда.

Ёрлиқ