Европа АҚШ президентининг қарорига жавоб қайтаради
(last modified Thu, 08 Mar 2018 14:21:40 GMT )
март 08, 2018 19:21 Asia/Tashkent
  • Европа АҚШ
    Европа АҚШ

Европадаги иқтисодий масалалар комиссари Европа Иттифоқи АҚШ президентининг савдо- иқтисодий масалалар ўйича янги қарорига албатта муносиб жавоб қайтаради деб айтди.

Европадаги иқтисод ва молия комиссари Пьер Московиси  "БФМ" телеканалига берган интервьюсида  Европа иттифоқи  АҚШ президенти Дональд Трамп бошлаб юборган тижорат соҳасидаги кескин бир рақобатларда  вазиятини чигаллаши ва мураккаблашини олдини олишга ҳаракат қилади,  бундан ташқари АҚШ президентининг бундай позициясига муносиб жавоб қайтариш пайидадир деб қўшимча қилди.

Московиси шунингдек  ҳар қандай уруш ва ё кескинлик яхши эмас тижорат соҳасидаги уруш ҳам катта зарарлар келтирувчи урушдир деб айтди.

АҚШ президенти Дональд Трамп  ўз сиёсатлари давомида  АҚШ  ўтган ўн йилликлар ичида адолатсизларча тижорат туфайли катта зарарлар кўрган пулат саноатини ҳимоя қилиш мақсадида  пулат импорти учун 25 фойизлик  ва алюминий импорти учун 10 фойизлик тўлов  жорий қилмоқчи деб айтганди.