Путин: Дамашқ кимиёвий қуролга эга эмас
Кеча Россия президенти АҚШнинг СИ БИ ЭН телеканалига берган интервьюсида Сурия давлатини кимиявий қуроллардан фойдаланганлиги тўғрисидаги хабарларнинг сохталаштирилгалигига тўхталиб, бу мамлакатда террорчи гуруҳлар кимиёвий қуролдан фойдаланишмоқда деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Владимир Путин сўзларида террористлар ўзлари уюштирган кимиёвий ҳужумларда Сурия давлптини айблашга ҳаракат қилишмоқда деб айтди.
Россия президенти шунингдек террористлар Сурия давлатига қарши ўз аъзоларини бирлаштириш ва ҳамжиҳат қилиш мақсадида ўз жиноятларини Дамашқ давлатига нисбат беришга уринмоқда деб таъкидлади.
Путин дедики Россия давлати бу заминда мукаммал бир ўрганишларни ўтказиш тарафдоридир.
АҚШ ва унинг иттиофқиалари ҳозиргача бир неча маротаба Сурия давлатини кимиёвий ҳужум уюштиришида айбалашга ҳаракат қилишган, аммо Дамашқ давлати ҳардоим бу айбловларни рад этган.
Расмий маълумотларга кўра, террористар бир неча маротаба Ироқ ва Сурияда кимиёвий қуролдан фойдаланишган.
Аксарият экспертлар ҳам оммавий афкорни чалғитиш мақсадида айрим давлатлар Сурия давлатини кимиёвий қуролдан фойдланишда айблашмоқда деб хулоса чиқаришмоқда.
Россия ТИВ и яқинда Сурия давлатини кимиёвий қуролдан фойдаланишда айблаган АҚШ ва унинг иттифоқчиларииниг асли мақсади террористларга ёрдам беришдир деб эълон қилди.