Рекс Тиллерсон ишдан бўшатилди
(last modified Wed, 14 Mar 2018 06:11:14 GMT )
март 14, 2018 11:11 Asia/Tashkent

Дональд Трамп АҚШ ТИВ раҳбарини ишдан бўшатди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Рекс Тиллерсонни Давлат департаменти раҳбарлигидан истеъфога чиқарди. Бу ҳақда унинг ўзи твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

 Унинг ўрнини МРБ директори Майк Помпео эгаллайди.

АҚШ президенти Тиллерсонга миннатдорчилик билдирган ва Помпео янги лавозимда «фантастик даражада» иш олиб боришига ишонч билдирган.

АҚШ раҳбари Тиллерсонга миннатдорлик билдирган ва Помпео ўзининг янги лавозимида "фантастик ишларни амалга оширишига" ишонч билдирган.

Америка Марказий Разведка Бошқармаси раҳбари этиб Жина Хаспел тайинланиши айтилмоқда. Аёл бунга қадар Помпео ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Тиллерсон АҚШ Давлат департаментига ўтган йилнинг февралидан раҳбарлик қилиб келаётган эди.

ExxonMobil ҳақидаги китоб муаллифи Стив Колл Bloomberg учун берган интервьюсида Тиллерсоннинг компанияда ўта самарали иш юритгани, у барча ходимларини ўз жойида ишлата олгани баён қилинган. Аммо у Давлат департаментида бунга эриша олмади: бу ерда унинг атрофидаги маслаҳатчилар дипломатик хизматда тажрибасиз эди, шу туфайли у керакли жойларга керакли одамларни қўя олмади.

Аммо бу Тиллерсоннинг ягона муаммоси эмасди. У Оқ уй маъмуриятидаги Трамп билан яқиндан таниш бўлмаган камдан-кам одамлардан бири эди. Трамп унинг фикрига қулоқ тутмас, уларнинг орасида турли масалаларда айрича қарашлар шаклланганди: президент Барак Обама маъмурияти эришган Эрон ядровий дастури бўйича келишувни бутунлай муваффақиятсизлик деб баҳолар, Тиллерсон эса бу келишувни қўллаб-қувватларди.

Бундан аввалроқ Оқ уй Трамп Тиллерсонни КХДР билан музокаралар арафасида жамоасини янгилаш мақсадида ишдан бўшатганини маълум қилганди.

Америка ОАВлари Трамп давлат котибининг ишидан ҳафсаласи пир бўлганлиги ҳақида кўплаб мароатаба хабар беришган. Шунингдек, Тиллерсоннинг бу ишни тарк этишга тайёрлиги ҳақида ҳам ўз вақтида хабарлар тарқалган эди.

Давлат котиблигига эҳтимолий номзодлар орасида Помпео ҳамда БМТдаги АҚШнинг доимий вакили Никки Хейли исмлари кўпроқ тилга олинган. Аммо АҚШ Давлат департаменти, қолаверса, Тиллерсоннинг ўзи президент билан келишмаслигини ҳар сафар инкор этиб келишган.

Марказий разведка бошқармасига эса эндиликда Жина Ҳаспел раҳбарлик қилади. У шу вақтгача Помпеонинг ўринбосари эди.

Дональд Трамп 2016 йилнинг 13 декабрида Тиллерсон номзодини АҚШ Давлат департаменти раҳбарлигига тавсия қилганди. Бу номзод собиқ давлат котибларидан бири Кондолиза Райс томонидан ҳам қўллаб-қувватланганди. У 2017 йил февралидан АҚШ Давлат котиби сифатида иш бошлади.

Америка матбуоти бир неча марта Трамп Давлат котиби фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаётгани ва Тиллерсон бу лавозимни тарк этиш арафасида тургани ҳақида ёзганди. Унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар қаторида Помпеодан ташқари, БМТ қошидаги махсус вакил Никки Ҳейлининг ҳам номи келтирилган эди. Лекин Давлат департаменти ҳам, Тиллерсоннинг ўзи ҳам президент билан зиддият мавжудлиги ҳақидаги ҳар қандай хабарни инкор этиб келарди.

АҚШ президенти Дональд Трамп давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг истеъфосини фикрлар ва қарашлардаги тафовут билан изоҳлади. Трамп шунингдек анча вақтдан буён Тиллерсон билан унинг ишдан бўшатилишини муҳокама қилиб келганлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Биз у билан бу ҳақда узоқ вақт гаплашганмиз, биз яхши келишамиз, лекин фикрларимизда тафовут бор эди", — деган Трамп президент пулидаги журналистларга.

Тиллерсон билан фикрлари турличалиги ҳақида гапирар экан, Трамп Эрон билан келишувни мисол тариқасида келтириб ўтган.

"Мен уни даҳшатли деб ҳисоблайман, у эса нормал дейди,… биз бир хил ўйламаганмиз, Майк Помпео билан эса бир хил фикрлаймиз", — деган Америка президенти.

Тиллерсон ҳақида тўхталар экан, Трамп уни яхши одамлигини айтиб, "хизматини жуда қадрлашини" қўшимча қилган.

"Биз ҳар хил фикрлаймиз,…мен унинг ақлини ҳурмат қиламан, биз яхши муносабатдамиз, лекин сиз буни кимё деб аташингиз мумкин, шунчаки баъзида одамлар яхши келишишади, Майк Помпео билан биринчи дақиқадаёқ келишганман", — деган Трамп.

 

Ёрлиқ