март 17, 2018 18:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Кореяга қарши босимларни давом эттиришларини таъкидлашди
    АҚШ ва Жанубий Корея Шимолий Кореяга қарши босимларни давом эттиришларини таъкидлашди

Икки давлат етакчиси Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришда сўзлар эмас, балки аниқ ҳаракатлар туртки бўлишини айтишди

16 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея билан бўлиб ўтадиган музокараларга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Ирна ахборот агентлиги хабар берди. 

“Икки етакчи ўтмишдаги хатолардан сабоқ чиқариш муҳимлигини тасдиқлашди ва Шимолий Кореяга максимал босимни қўллаб-қувватлаш учун яқиндан ўзаро ҳаракатларни давом эттиришни ўз зиммаларига олишди. Икки давлат етакчиси Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришда сўзлар эмас, балки аниқ ҳаракатлар туртки бўлишини айтишди ва президент Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан май охиригача учрашиш истагини билдирди”, дейилган хабарда.

“Икки давлат етакчиси охирги ҳодисалар борасида эҳтиёткор оптимизм билдиришмоқда ва Шимолий Корея тўғри йўлни танласа, унинг порлоқ келажаги борлигини таъкидлаб ўтишди”, деб қўшимча қилинган хабарда.

Ёрлиқ