Наврўз байрамининг расм-русумлари/ўтмишдан ҳозирги кунгача.(СУРАТЛАР)
Фирдавсий “Шоҳномаси” ва мифологик нуқтаи назаридан.
Эронзамин мифологик ривоятлар, жумладан Фирдавсийнинг “Шоҳномаси”, “Тарихи Табарий” асарига кўра, Наврўзнинг тарихи ер юзадаги биринчи шоҳ Жамшид замонига бориб тарқалади.
Тарихий ривоятларга кўра, у ҳар бир муносабатга бағишлаб эзгў ишларни амалга ошириш учун тахтга ўтириб байрам барпо этарди. Тасодуфан фарвардин ойининг биринчи кунига туғри келиб қолган бу маросимлардан бирида бу шоҳ тожига қуёш нурининг тушиб порлаши натижасида халқнинг ўртасида шов-шувга сабаб бўлди. Одамлар “Жамшид”,яъни “буюклик порлади” деб қичқиришди. Шундай қилиб бу ном унга берилди. Унинг номи “жам”,яъни буюклик ва “шид”,яъни порлаш таркибидан ташкил топган.
Жамшид бу ҳодисадан сўнг бу кунни Янги ва муборак кун деб атади ва уша кундан бошлаб ҳар йили бу кунни Наврўз унвонида нишонлади.