Россия давлати асабни фалаж қилувчи модда ишлаб чиқармаслигини маълум қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i31336-Россия_давлати_асабни_фалаж_қилувчи_модда_ишлаб_чиқармаслигини_маълум_қилди
Россия давлати яна бир бор Британия давлатини Россиянинг собиқ разветка хизматчиси можаросига ишора қилиб, Москва давлати асабни фалаж қилувчи модда ишлаб чиқармайди деб таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:54:32+00:00 )
март 24, 2018 17:52 Asia/Tashkent
  • Россия давлати
    Россия давлати

Россия давлати яна бир бор Британия давлатини Россиянинг собиқ разветка хизматчиси можаросига ишора қилиб, Москва давлати асабни фалаж қилувчи модда ишлаб чиқармайди деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  кеча Россия ТИВнинг оммавий қирғин қуролларни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни назорат этувчи идораси раиси Владимир Ермаков  Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти  элчилари билан учрашганида дедики,  Россия давлатини бу мамлакатнинг собиқ разветкачиси Сергей Скрипални заҳарлантирилишида ҳеч қандай алоқаси йўқ  ва  бу мамлакатда  A234 - асабни фалаж этувчи кимиёвий модда ҳам ишлаб чиқарилмайди деб эълон қилди.

 Россия давлатининг ушбу масъули  шунингдек   Москва давлатининг асли позицияси  Европа компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ва ўзаро тушунишни йўлга қўйишга қаратилган деб таъкидлади.

Европадаги Россиянинг намояндаси Владимир Чижов ҳам  Скрипаль ва унинг қизини заҳарлантириш масаласида  Европа иттифоқининг позициясини танқид этар экан,  бу мавзўга Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг  Россияга қарши позициялари  бу иттифоқ обру эътиборини ҳеч қачон оширмайди деб айтди.