Жанубий кавказ ўтган йилда
(last modified Mon, 26 Mar 2018 11:31:04 GMT )
март 26, 2018 16:31 Asia/Tashkent
  • Жанубий кавказ
    Жанубий кавказ

Ўтган йилда Грузия давлати Жанубий Асетия томонидан 9-апрел куни президент сайлови ва конституцияни ислоҳ этиш учун ўтказилиши режалаштирилган референдумни кейинга қолдириб ўзининг кескин муносабатини билдирди.

Грузия ташқи ишлар вазири ўз баёнотида Жанубий Асетиянинг номини ўзгартириш учун референдум ўтказиш ва президент сайловини ўтказишини кескин қоралади. Шунингдек, Грузия ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Асетияда президент сайлови ва референдум ўтказилишини халқаро қонун-қоидаларга хилоф дея атади ва Россияни ушбу минтақадаги сепаратистлар ва айирмачиларни ҳимоя қилишда айблади. Ушбу баёнотда, Жанубий Асетияда референдум ва президент сайловининг ўтказилишини Грузия суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини поймол этиш ҳисобланади деб қайд этилган. Шунингдек, Гурзия ташқи ишлар вазирлиги Жанубия Асетияда референдум ва президент сайловининг ўтказилишини ноқонуний деб атади ҳамда халқаро ҳамжамиятдан ушбу мавзуга ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Дунёнинг аксарият мамлакатлари Жанубий Асетиянинг мустақиллигини расмий тарзда тан олишмаганлиги туфайли, ҳозирга қадар ушбу минтақадаги охирги пайтларда юз бераётган сиёсий ҳаракатларга ўз муносабатларини билдиришмади. Ушбу регионда референдум ўтказилишидан кўзланган мақсад шундаки, Жанубий Асетия мухторият республикаси номини Алания давлати номига ўзгартиришдир. Жанубий Асетия ва Абхазия республикалари Грузия территориясида жойлашган бўлиб автоном республика ҳисобланади. Собиқ совет иттифоқи тарқатилганидан кейин ушбу иккала республика Грузиянинг марказий давлатидан ажралиб чиқиш мақсадида ўзларининг мустақилликларини эълон қилишган эди. Грузия давлатининг ушбу минтақадаги вазиятни қўлга олишга қаратилган барча саъй-ҳаракатлари ва уринишлари ҳозиргача натижасиз бўлиб келияпти. 2008 йилда ҳам Грузия томонидан Абхазия ва Жанубий Асетияга қарата амалга оширилган ҳужумдан кейин, ушбу иккала республика Тбилиси давлатидан мустақил бўлиб ажралиб чиқишларини эълон қилишган эди. Тбилиси давлатининг раҳбарлари ҳар доим Москва давлатини ушбу минтақадаги раҳбарларни мустақил бўлишлари учун ундаш ва гиж-гижлашда айблаб келади. Бундан ташқари, Грузиядан ажралиб чиқишни истаётган ушбу иккала республиканинг раҳбарлари халқаро даражада ҳам жиддий кураш олиб борган ва саъй-ҳаракатларни амалга оширди.

     Ҳозирга қадар бир нечта мамлакатлар ушбу иккала республиканинг мустақиллигини расмий тарзда эътироф этишган. Россия, Никарагуа, Венесуэла давлатлари Абхазия ва Жанубий Асетия республикаларининг истиқлолини расмий равишда тан олишган. Шубҳасизки, Грузиядан ажралиб чиқишни истаётган раҳбарлар,  халқаро миқёсда ҳаракатларни амалга оширса, балки ушбу иккала минтақа яна бошқа айрим мамлакатлар томонидан расмий тан олинадиган мамлакатлар рўйхатига киритилиши мумкин. Озарбайжон республикасида ҳам масжидларни ёпиш ва бузиб ташлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳали ҳануз давом этмоқда. Лекин, Баку давлатининг расмийлари ўзларининг ушбу кун тартибидаги ишларини оқлаш мақсадида ноқонуний изоҳ беришга ўтишган. Ушбу сиёсатлар давомида Баку шаҳридаги Ҳожи Жавод масжидини бузиш ишлари Озарбайжон расмийларининг кун тартибидан жой олди. Узоқ ўтмишга эга бўлган тарихий Ҳожи Жавод масжидининг бузиб ташланишига доир ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалганидан кейин, ушбу масала Озарбайжон республикасидаги диндорларнинг кескин эътирозларига сабаб бўлди. Шундан кейин Баку раҳбарлари жиддий ташвишга тушиб қолди. Хусусан, Бакудаги исломий мамлакатларнинг ўйинлари бўлиб ўтиши арафасида Озарбайжон расмийлари Озарбайжон республикасининг ҳозирги вазиятини ижобий қилиб кўрсатишга бел боғлашди. Ваҳоланки, Озарбайжонда диний ва мазҳабий муҳит илгаригидек мураккаб ва жиддий тус олган. Масжидларнинг ёпилиши ва бузилиши таълим марказларида ва ўқув юртларида ҳижобнинг тақиқланиши диндорларнинг қамоққа олиниши айниқса шиа мазҳабидаги мусулмон руҳийларни қўлга олишга қаратилган ҳаракатлар, Баку давлати томонидан кўрилаётган кескин чораларнинг бир намунаси ҳисобланади. Мисол тариқасида, Озарбайжон республикасининг давлат ташкилотларида ва муассасаларида ишлайдиган ишчи-ходимларнинг намоз ўқишлари ёки бўлмасам муборак рамазон ойида рўза тутишлари ман этилган. Бордию, давлат идораларида ишлайдиган ишчи-ходимларнинг намоз ўқиши аниқланса ёки кузатилса, мазкур ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилади. Ҳар доим ушбу чекловлар, Озарбайжон республикасининг диндор қатлами ва халқ томонидан билдирилаётган эътирозларга қарамай, Баку ҳукумати ўзининг ушбу сиёсатини бир неча йиллардан бери ўзгартирганича йўқ.

      Баку ҳукуматининг Озарбайжонлик диндорларга қарши босим ва тазйиқлари билан бирга, Илҳом Алиев давлатининг расмийлари исломга қарши рамзлар ва белгиларни Озарбайжон республикасида диний бағрикенглик сиёсатларининг қабул қилиниши дея аташди. Дарҳақиқат, Баку ҳукумати исломга қарши рамзларни ва мункар ишларнинг озодлигини Озарбайжон республикасида кенг кўламда тарғиб ва ташвиқ этишади. Ҳатто Ғарб мамлакатлари ушбу сиёсатдан намуна олишлари кераклигини таъкидлашади. Бошқа ибора билан айтганда, Баку ҳукумати томонидан исломга қарши кўрилаётган чоралар шуни англатмоқдаки, Озарбайжонда исломга қарши шиорларни кенгайтириш ишлари ғарб мамлакатларидан ҳам ўтиб кетган. Қорабоғ можаролари ҳам ўтган йилда Озарбайжон ва Арманистоннинг муносабатларини янада кескинлаштирди. Озарбайжон ва Арманистон республикаларининг раҳбарлари бир бирларига қарши таҳдидли чораларни қўллашларини билдиришди ва ушбу таҳдидлар эса Қорабоғ можаросини шиддатли тус олишига туртки берди. 

   

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.