АҚШнинг Петербургдаги консулхонаси ёпилиши мумкин
(last modified Thu, 29 Mar 2018 13:57:27 GMT )
март 29, 2018 18:57 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Петербургдаги консулхонаси ёпилиши мумкин

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Петербургдаги консулхонасини ёпади. Бу Сиэтлда Россия консулхонаси иши тўхтатилганига жавобан юз беради, деб ёзмоқда «Известия» газетаси ТИВдаги юқори мансабли манбага асосан.

«Манбанинг сўзларига кўра, ТИВ Россия президенти Владимир Путинга айнан шундай таклиф билан чиқди, у бу масала бўйича якуний қарорни қабул қилади. РФ дипломатик доираларидаги бошқа икки суҳбатдош ҳам шундай маълумотни тасдиқлади», - дейилади  Кун.уз хабарида.

Шунингдек манбанинг таъкидлашича, Москва катта эҳтимол билан Петербургдаги консулхонани ёпади, сабаби у АҚШнинг Владивосток ёки Екатеринбургдаги консуллигидан кўра муҳимроқдир. Унинг қайд этишича, Россия АҚШнинг мамлакатдан дипломатларни чиқариб юбориш бўйича қарорига худди шундай қадам билан жавоб қайтаради.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Михаил Богдановнинг маълум қилишича, россиялик дипломатларнинг оммавий равишда чиқариб юборилиши Россиянинг ғарб давлатлари билан Сурия бўйича ҳамкорлигига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Мен бу тўғридан тўғри боғлиқ, деб ҳисобламайман», - дея маълум қилди Богданов Россия томони ва ғарбдаги шерикларнинг Сурия бўйича ҳамкорлигига оид саволга жавоб қайтариб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари россиялик 60 нафар дипломатга мамлакатни тарк этиш учун бир ҳафта муддат бергани хабар қилинганди.