Россия ва Хитой АҚШни ядровий келишувни ўзгартириш учун уринишларини қоралади
(last modified Sat, 07 Apr 2018 13:03:41 GMT )
апрел 07, 2018 18:03 Asia/Tashkent
  • Россия ва Хитой АҚШни ядровий келишувни ўзгартириш учун уринишларини қоралади
    Россия ва Хитой АҚШни ядровий келишувни ўзгартириш учун уринишларини қоралади

Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари Америка қўшма штатларининг Эрон ядровий дастурига доир келишувни бир томонлама ўзгартириш учун уринишларини кескин қоралашди. 

Россия ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи билан Москвада учрашган чоғида Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий битим устида кўп йиллар музокара олиб борилганини алоҳида таъкидлаб шундай айтдики, мазкур ядровий келишувни ўзгартириш учун ҳар қандай уринишлар ушбу келишув бандларини бузиш ва БМТ резолюциясини поймол этиш ҳисобланади. 

Россия ташқи ишлар вазирига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ядровий келишувдаги бандларни ўзгартириш учун ўз манфаатларини илгари суриш мақсадида ҳаракат қилияпти.

Бир ёқлама кўрилаётган чоралар ҳар доим салбий оқибатларга олиб келган, айниқса ушбу масалани ташқи сиёсатнинг асосий принципига айлантирганда янада чигалликларни юзага келтиради. 

Хитой ташқи ишлар вазири ҳам Доналд Трампнинг ташқи сиёсатда бир томонлама иш юритаётгани ва тижорат соҳасида ҳам кескин чораларни қабул қилаётганини танқид қилиб шундай айтдики, Трампнинг ҳисоб-китоблари доимо хато бўлиб чиққан.