апрел 09, 2018 19:30 Asia/Tashkent
  • Хитойда Осиё ОАВ раҳбарларининг конференцияси ўз ишини бошлади
    Хитойда Осиё ОАВ раҳбарларининг конференцияси ўз ишини бошлади

БЕВАО Осиё ассамблеясининг асосий йиғилишларидан бири сифатида бугун душанба куни Осиё ва жаҳоннинг оммавий ахборот воситаларининг кўплаб етакчилари иштирокида Хитойда ўз ишини бошлади. 

Осиё оммавий ахборот воситалари етакчиларининг йиғилиши БЕВАО Осиё ассамблеясининг асосий йиғилишларидан бири сифатида бугун душанба куни Осиё ва жаҳоннинг оммавий ахборот воситаларининг кўплаб етакчилари иштирокида Хитойда ўз ишини бошлади. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Хитойнинг Ҳайнан вилоятидаги Сания оролида ўтказилаётган мазкур конференцияда жаҳоннинг 50 мамлакатидаги оммавий ахборот воситаларининг 80 нафар бошлиқлари иштирок этмоқда. Ушбу конференцияда Эрон ислом жумҳуриятининг оммавий ахборот воситалари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда. 

БЕВАО Осиё ассамблеяси Осиё мамлакатлари ва дунёнинг бошқа юртлари ўртасидаги сиёсий, маданий ва иқтисодий ҳамкорлик қилиш бўйича анжуманлар ва ассамблеяларнинг энг муҳимларидан бири ҳисобланади. 

Эртага сешанба куни дунё ва осиёдан ташриф буюрган юзлаб расмийлар иштирок этадиган мазкур конференциянинг очилиши маросимида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин сўзга чиқиб нутқ қилиши кутилмоқда. 

Ёрлиқ