Россия АҚШнинг Сурия бўйича резолюциясини блоклаб қўйди
Россия якунда бу резолюцияга вето қўйди
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида АҚШнинг Суриядаги кимёвий ҳужумларни тергов қилишнинг янги механизмини жорий қилиш бўйича резолюция лойиҳасини блоклаб қўйди. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужжат учун кенгашнинг 12 аъзоси овоз берган, Россия ва Боливия қарши чиққан, Хитой бетараф қолган.
10 апрелда АҚШ ушбу резолюция лойиҳасини овоз беришга қўйган. Гап Сурияда кимёвий қурол қўлланиши ҳолатларини тергов қилиш бўйича БМТнинг Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти мутахассислари гуруҳини алмаштирадиган миссия ҳақида кетмоқда.
Ҳужжатда АҚШ янги мустақил миссия ҳисоботи ўрганилгандан кейин БМТ Хавфсизлик кенгаши 2118-сонли резолюцияси (Сурияда кимёвий қурол устидан халқаро назоратни ўрнатиш ва у ердаги кимёвий қуролни йўқ қилиш) бузилганини маълум қилиши ва БМТ низомининг 7-боби бўйича чоралар кўриши кераклигини талаб қилмоқда.
Россия якунда бу резолюцияга вето қўйди, Россия лойиҳалари эса керакли тўққизта овозни ололмади.
Россия ва АҚШ сешанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашига Сурияда кимёвий қурол қўлланилишини суриштирувдан ўтказиш бўйича ўз резолюция лойиҳаларини киритди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам маъқулланмади.
Ҳаммаси бўлиб учта ҳужжат тақдим этилди. Улар Суриянинг Думасида кимёвий моддалардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган ҳужумга ўзига хос жавоб бўлиши керак эди.
Москва суриялик ҳарбийлар томонидан ташланган хлорли бомба ҳақидаги маълумотни рад этди. Россия ТИВ баёнотига кўра, Сурия қўшинлари томонидан заҳарловчи моддаларнинг ташланиши – террорчиларни тўсиб қўйиш ва ташқаридан берилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарбаларни оқлашдир.
Россия овоз беришга иккита ҳужжатни қўйди. Биринчиси – БМТда Суриядаги кимёвий ҳужумларни суриштирувдан ўтказиш бўйича механизмни таъсис этиш ҳақида. Иккинчиси – Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти миссиясини Думага юборилишини қўллаб-қувватловчи резолюция.