Канадада машинани йўловчилар устига бостирган ҳайдовчи 10 одамни ўлдирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i32654-Канадада_машинани_йўловчилар_устига_бостирган_ҳайдовчи_10_одамни_ўлдирди
Канаданинг Торонто шаҳрида микроавтобуснинг пиёдалар ўтиш йўлкасига ҳайдалиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди,15 киши жароҳатланди.
(last modified 2018-08-22T17:54:53+00:00 )
апрел 24, 2018 12:56 Asia/Tashkent
  • Торонтода автомашина йўловчилар устига ҳайдалган жой.
    Торонтода автомашина йўловчилар устига ҳайдалган жой.

Канаданинг Торонто шаҳрида микроавтобуснинг пиёдалар ўтиш йўлкасига ҳайдалиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди,15 киши жароҳатланди.

Полиция бу ҳужум махсус уюштирилган, деган хулосага келди, бироқ бу воқеани теракт деб баҳолашга ҳали эрта эканини билдирмоқда.

Жамоат хавфсизлиги вазири Ральф Гудал 23 апрель куни Твиттер саҳифасида “Бу мудҳиш воқеанинг миллий хавфсизликка алоқаси йўққа ўхшаяпти”, деб ёзди.

Машина рулида бўлган 25 ёшли ҳайдовчи Алекс Минассиан воқеа жойида қўлга олинган.

Воқеа гувоҳларининг билдиришича, Алекс Минассиан ўзини қўлга олмоқчи бўлган полициячига қарата “Мени ўлдир”, деб бақирган.