27 август Италияда мотам куни дея эълон қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i3289-27_август_Италияда_мотам_куни_дея_эълон_қилинди
Италияда 27 август мамлакат марказида чоршанба куни рўй берган ва 278 кишининг ҳаётига зомин бўлган вайронкор зилзила сабаб мотам эълон қилинди
(last modified 2018-08-22T13:17:25+00:00 )
август 27, 2016 12:28 Asia/Tashkent
  • 27 август Италияда мотам куни дея эълон қилинди

Италияда 27 август мамлакат марказида чоршанба куни рўй берган ва 278 кишининг ҳаётига зомин бўлган вайронкор зилзила сабаб мотам эълон қилинди

Италияда 27 август мамлакат марказида чоршанба куни рўй берган ва 278 кишининг ҳаётига зомин бўлган вайронкор зилзила сабаб мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Пресс ТВ хабар берди. Мотам муносабати билан Италия ҳудудидаги барча ҳукумат биноларидаги давлат байроғи туширилади.

Эслатиб ўтамиз, 24 август куни Италия марказида 6,0 магнитўдали зилзила рўй берди. Ер ости силкинишлари мамлакатнинг кўплаб шаҳарлари, жумладан, Рим, Флоренция ва Болонияда ҳам кузатилди. Вайронкорлик ҳолати учта вилоятда — Лацио, Умбрия ва Маркада қайд этилди. Табиий офат натижасида Лациода 229 киши (Аматриче ва Аккумоли шаҳарларида), Маркда — 49 (Аркуата-дель-Тронто ва Пескара-дель-Тронто шаҳарларида) қурбон бўлди.