Хитой ташқи ишлар вазири Шимолий Кореяга боради
(last modified Mon, 30 Apr 2018 14:06:04 GMT )
апрел 30, 2018 19:06 Asia/Tashkent
  • Хитой ташқи ишлар вазири Шимолий Кореяга боради
    Хитой ташқи ишлар вазири Шимолий Кореяга боради

Давлат маслаҳатчиси Ван И шимолий кореялик ташқи ишлар вазири Ли Ён Хонинг таклифига кўра Шимолий Кореяга ташриф билан боради, - дейилади хабарда.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Шимолий Кореяга ташриф билан боради. Бу Шимолий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасидаги саммит арафасида юз беради. Бу ҳақда «Рёнхап» Хитой вазирлигига асосан хабар қилмоқда. 

«Давлат маслаҳатчиси Ван И шимолий кореялик ташқи ишлар вазири Ли Ён Хонинг таклифига кўра Шимолий Кореяга ташриф билан боради», - дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, Ван И Пхеньянга 2 май куни бир кунлик ташриф билан келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Токио билан исталган вақтда мулоқот ўтказишга тайёр экани хабар қилинган эди. 

Ёрлиқ