Макрон АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини хато деб атади
май 10, 2018 10:04 Asia/Tashkent
Мен АҚШ президенти қароридан афсусдаман. Фикримча, бу хато қарордир, чунки биз, европаликлар бу келишувда қолишга қарор қилдик, деб айтган Макрон
Франция президенти Эмманюэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқиш қарорини хато деб ҳисоблашини айтди. Макрон бундай фикрни Германиянинг Ахен шаҳрига ташрифи вақтида ARD немис телеканалига берган интервьюсида айтган. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди.
“Мен АҚШ президенти қароридан афсусдаман. Фикримча, бу хато қарордир, чунки биз, европаликлар бу келишувда қолишга қарор қилдик”, деб айтган Макрон.
Ёрлиқ