АҚШ полициясининг зўравонликлари қоратанлиларни жабр кўришига сабаб бўлмоқда
АҚШда босиладиган газеталаридан бири, ўтган 6 йил мобайнида ўнлаб нафарни бу мамлакат полицияси ўқидан ҳалок бўлгани ва айримларини жароҳат олишгани ҳақида хабар тарқатди.
Бугун АҚШда босиладиган Чикаго Трибун газетаси интернет сайтида,бу мамлакат полициясининг зўравонликлари ва қўполликларига ишора қилиб, АҚШнинг Чикаго штати полиция зобитлари ўтган 6 йил мобайнида, 92 нафарни ўлдирдилар ва 170 кишини ярадор этдилар деб ёзди.
Чикаго Трибун газетаси 2010 чи ва 2015 чи йиллар мобайнида полиция ходимларини ўқ отишларини таҳлил этиб бу борада тарқатган маълумотлар давомида, полиция ўққа тутган фуқароларнинг 5 дан 4 тасини қоратанлилар ташкил этишади деб келтирган.
Чикаго Трибун газетаси тарқатган маълумотлар асосида бу штат полицияси 5 кун давомида бир кишини ўққа тутган. Бу маълумотлар эса мазкур штатда полиция зўравонликлари ва қўполликларни қай даражада эканлигидан далолат беради.