ИҲТ Истанбул саммитида якуний баёнот қабул қилди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти етакчилари ушбу баёнотларида жаҳон ҳамжамиятидан, Фаластин халқини халқаро ҳимоя қилиш учун халқаро тинчлик кучларини Фаластинга сафарбар этишларини таъкидлашди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг навбатдан ташқари саммити 30 моддадан иборат баёнотни қабул қилиш билан ўз ишини тугатди. Исломий мамлакатлар етакчилари ушбу якуний баёнотда Сионистик режимнинг Фаластинга қарши жиноятларини ўрганиб чиқиш учун комитет ташкил этилишини талаб этишди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исломий мамлакатлар етакчилари кеча жума куни ўзларининг якуний баёнотларида Бирлашган миллатлар ташкилотининг асосий органларидан хусусан, БМТ хавфсизлик кенгаши, БМТ бош котиби, БМТ бош ассамлеяси, инсон ҳуқуқлари кенгаши, инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчилар олий комиссариятидан зудлик билан Сионистларнинг Фаластин халқига қарши олиб бораётган жиноятларини текшириш бўйича комитет ташкил этишларини сўрашди.
Шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти етакчилари ушбу баёнотларида жаҳон ҳамжамиятидан, Фаластин халқини халқаро ҳимоя қилиш учун халқаро тинчлик кучларини Фаластинга сафарбар этишларини таъкидлашди.
Саммит якунидаги баёнотда қайд этилишича, Сионистик режимнинг Фаластинга қарата олиб бораётган тажовузкор ҳаракатлари ва жиноятлари Америка ҳимояси остида содир этилмоқда.
АҚШнинг Телавивдаги элчихонасининг Қудсга кўчирилишига эътироз билдириб кўча намойишлари ўтказаётган Фаластин халқи Сионистик режимнинг аёвсиз ҳужумларига учрамоқда.
Шунингдек, Фаластин халқининг ишғолгар Сионистик режимга қарши ўтказаётган намойишларига қарата, Қудсни ишғол этган босқинчи Сионистик режим ҳарбийлари томонидан қуроллардан ўқ отилиши натижасида 60 дан кўпроқ фаластинлик шаҳид бўлди ва 3 мингдан зиёд инсонлар оғир тан жароҳати олишди.