Россия: АҚШнинг Афғонистондаги урушлари чўзилиб кетди
-
Россия: АҚШнинг Афғонистондаги урушлари чўзилиб кетди
Россиянинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Американинг Афғонистондаги урушлари чўзилиб кетганлигидан огоҳлантирди.
Россиянинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили Американинг Афғонистондаги урушлари чўзилиб кетганлигидан огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, Афғонистон ахборот воситалари якшанба куни Замир Кабуловга таяниб шундай маълум қилишдики, АҚШ Толибон гуруҳи билан музокарага киришмаса, Афғонистонда ҳолдан тойдирадиган ва қонли урушларга дучор бўлади ва ушбу жанглар бир неча йиллар давом этади.
Унга кўра, эндиликда Толибон гуруҳи Афғонистоннинг 40 фоиз ерини эгаллаб олган. Афғонистоннинг 40 фоиз ерини ўз ихтиёрига олган Толибон гуруҳи билан музокара қилмаслик, мақсадга мувофиқ эмас.
Негаки, ушбу ҳолат давом этадиган бўлса, Афғонистонда уруш ва нотинчликлар давом этаверади.
Замир Кабуловнинг айтишича, Толибон гуруҳи Афғонистон ерларининг янада кўпроқ минтақаларини эгаллаб олиши эҳтимоли юқори бўлиб турибди.
Ушбу шароитда хорижлик ҳарбийларнинг Афғонистондаги сонининг ошиши Афғонистон юртининг вазиятини яхшилашга ҳеч қандай фойда бермайди.