Могерени: Ядровий келишувни сақлаб қолиш бугунги йиғилишнинг асосий мавзуси ҳисобланади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i34228-Могерени_Ядровий_келишувни_сақлаб_қолиш_бугунги_йиғилишнинг_асосий_мавзуси_ҳисобланади
Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бугунги йиғилишида кун тартибидан жой олган бош масала ва энг муҳим мавзу, бу ядровий келишувни сақлаб қолишдир.
(last modified 2018-08-22T17:55:19+00:00 )
май 28, 2018 18:06 Asia/Tashkent
  • Могерени: Ядровий келишувни сақлаб қолиш бугунги йиғилишнинг асосий мавзуси ҳисобланади
    Могерени: Ядровий келишувни сақлаб қолиш бугунги йиғилишнинг асосий мавзуси ҳисобланади

Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бугунги йиғилишида кун тартибидан жой олган бош масала ва энг муҳим мавзу, бу ядровий келишувни сақлаб қолишдир.

Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъулига кўра, ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни сақлаб қолиш, бугунги музокаранинг кун тартибидаги энг муҳим масалаларидан ҳисобланади.

Ирна агентлиги тарқатган хабарга биноан, Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерени Брюсселда Европа иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари йиғилишининг бошланишида шундай айтдики, ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бугунги йиғилишида кун тартибидан жой олган бош масала ва энг муҳим мавзу, бу ядровий келишувни сақлаб қолишдир.

Могеренига кўра, Европа иттифоқи ядровий келишувни ва Европа томонидан иқтисодий инвестиция киритишни сақлаб қолиш учун жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда ва бошқа томондан эса, ушбу мавзу халқаро миқёсда ҳимоя қилиниши талаб этилади. 

Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъулининг маълум қилишича, сўнги ҳафталар давомида эронлик расмийлар ва Франция, Британия, Германия ҳамда бошқа халқаро доиралар ҳамроҳлигида Европа иттифоқи томонидан бир қарорга келиш учун кўплаб ҳаракатлар амалга оширилди. 

Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъулининг қўшимча қилишича, ушбу иттифоқ ўзининг иқтисодий сармоя киритиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ихтиёрига эгадир.