июн 04, 2018 18:50 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳонийнинг Шанхай саммитида иштирок этиши Пекин ва Теҳрон алоқаларининг яхшилигидан дарак беради
    Ҳасан Руҳонийнинг Шанхай саммитида иштирок этиши Пекин ва Теҳрон алоқаларининг яхшилигидан дарак беради

Эрон мазкур ташкилотда гарчи кузатувчи мақомида иштирок этсада, бироқ шу каби йиғилишларда ва саммитларда ҳар доим фаол ва муҳим рол ўйнаган

Хитойлик дипломат Эрон ислом жумҳурияти президентининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган саммитида иштирок этишини икки мамлакатнинг муносабатлари яхши эканлигининг нишонаси дея атади. 

Хитойнинг Эрондаги собиқ элчиси бугун Ирна ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Эрон мазкур ташкилотда гарчи кузатувчи мақомида иштирок этсада, бироқ шу каби йиғилишларда ва саммитларда ҳар доим фаол ва муҳим рол ўйнаган. 

Элчининг таъкидлашича, Ҳасан Руҳонийнинг Хитойга сафар қилиши, Пекиннинг Теҳронга нисбатан аҳамиятидан далолат қилади. Бу эса шуни англатадики, Хитой Эроннинг ишончли дўсти бўлган ва ҳар доим ядровий келишувни сақлаб қолиш тарафдори бўлади. 

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити 9-10 июн кунлари Хитой шарқидаги Шандонг вилоятининг Чингдао шаҳрида ўтказилади. 

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Хитой етакчиси Си цинпингнинг таклифига биноан ушбу саммитда иштирок этади. Шунингдек ушбу саммитда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон президентлари ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.  

Ёрлиқ