Афғонистон шимолида Толибон жангариларидан 40 нафари йўқ қилинди
Афғонистон шимолидаги Тахор вилоятида Толибон гуруҳига қарши афғон ҳарбий кучлари амалиётлари жараёнида Толибон жангариларидан 40 нафари ҳалок бўлди.
Кобулдан Эрон телерадкомпаниясининг хабар беришича, бугун Афғонистон шимолидаги бу мамлакат армияси қўмондонлиги мартбуот маркази тарқатган баёнотида афғон ҳарбий кучларини бу амлалиётлари Тахор вилоятидаги Дашт Қалъа ва Хожа Баҳоуддин туманларида ўткизилди шунингдек бу амалиётларда Толибон гуруҳининг Абуюсуф номли етакчиси ва яна 39 нафар жангарилари ўлдирилди ва 36 нафари жароҳатлантирилди деб эълон қилди.
Афғонистон армиясининг ушбу қўмондонлик маркази давлат ҳарбий кучлари орасида ҳалок бўлган ҳарбийлар сонига ишора қилмаган.
Бундан олдин Толибон жангарилари Тахор вилоятидаги Хожа Ғор ва Гўртеппа туманларини ишғол этишганди.