Путин: АҚШга дунё полицияси бўлишига ижозат бермаймиз
(last modified Thu, 07 Jun 2018 13:06:59 GMT )
июн 07, 2018 18:06 Asia/Tashkent
  • Путин
    Путин

Россия президенти сўзлаган нутқида АҚШ президентининг бирёқлама сиёсатларини бутун жаҳонда кескинликларни тобора ошиб боришининг асли омили эканлигини айтиб ўтди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, бугун Россия президенти Владимир Путин  халқ ва журнлистлар билан йиллик  савол -жавобларида жаҳон миқёсида АҚШ давлатининг бирёқлама ва ўзборшимчалик ҳатти ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантириб, дедики, Москва давлати АҚШга бутун дунёдаги иқтисодий полиция бўлишига ижозат бермайди.

Путин ўз сўзларида  Россия компанияларига нисбатан босимлар Ғарб давлатларининг иқтисод системасига нисбатан ишончларни йўқолишига замин яратган деб изоҳлади.

Россия президенти  Москва давлатига қарши АҚШ ва Европа давлатларининг тўҳматлари ва иддаолари борасидаги саволга  жавобан  Россияга қарши Ғарб давлатларининг тўҳматлари ва иддаоларида аоси йўқ ва бу йўл бутунлай хато бир равиш ҳисобланади зеро, барча томонлар учун зиён етказади деб қўшимча қилди.