Пекинда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди
(last modified Sat, 09 Jun 2018 07:01:16 GMT )
июн 09, 2018 12:01 Asia/Tashkent
  • Пекинда ШҲТга аъзо давлатлар
    Пекинда ШҲТга аъзо давлатлар

4-8 июнь кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши (МКК) мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кун.уз сайтига кўра,  Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Хитой ва Ўзбекистоннинг ваколатли вакиллари томонидан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Циндао шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган 18-мажлиси кун тартибига киритиладиган масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, якуний ҳужжатлар матнлари лойиҳалари кўриб чиқилган ва келишилган. ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Циндао декларацияси ушбу ҳужжатларнинг марказийси ҳисобланади.