Рамзон Қодиров Салоҳни дунёдаги энг яхши футболчи деб атади
июн 11, 2018 13:20 Asia/Tashkent
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жаҳондаги энг яхши футболчи саналади.
«Муҳаммад Салоҳ - дунёдаги энг яхши футболчи ва идеал инсон», - дея Қодировнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».
Футбол бўйича жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади. Миср терма жамоаси A гуруҳида Россия, Уругвай ва Саудия Арабистони билан куч синашади.
Ёрлиқ