Жанубий Кореяда Американинг энг катта ҳарбий базаси очилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i35919-Жанубий_Кореяда_Американинг_энг_катта_ҳарбий_базаси_очилди
АҚШ президентининг Жанубий Кореяда АҚШ ҳарбий кучларини камайтириш ҳақида қарор қабул қилишига қарамай, АҚШ ҳарбий қўмондонларидан бири Жанубий Кореяда Американинг энг катта базаси очилгани ҳақида хабар берди
(last modified 2018-08-22T17:55:48+00:00 )
июн 30, 2018 18:52 Asia/Tashkent
  • Жанубий Кореяда Американинг энг катта ҳарбий базаси очилди
    Жанубий Кореяда Американинг энг катта ҳарбий базаси очилди

АҚШ президентининг Жанубий Кореяда АҚШ ҳарбий кучларини камайтириш ҳақида қарор қабул қилишига қарамай, АҚШ ҳарбий қўмондонларидан бири Жанубий Кореяда Американинг энг катта базаси очилгани ҳақида хабар берди

Америка қўшма штатлари президентининг Жанубий Кореяда АҚШ ҳарбий кучларини камайтириш ҳақида қарор қабул қилишига қарамай, АҚШ ҳарбий қўмондонларидан бири Жанубий Кореяда Американинг энг катта базаси очилгани ҳақида хабар берди. 

Франс Прес агентлиги тарқатган хабарга кўра, америкалик ҳарбий қўмондон генерал Винсент Кейт Брокс кеча жума куни жанубий Кореяда ушбу ҳарбий базанинг очилиш маросимидаги чиқишида шундай айтдики, 43 минг нафар ҳарбийлар шу жумладан уларнинг оила аъзолари ҳам 2022 йилгача ушбу базада туради. 

Ушбу ҳарбий база ўтган куни очилди. Американинг Нью-йорк таймз рўзномаси шундай ёздики, АҚШ президенти Доналд Трамп яқинда Америка мудофаа вазирлиги расмийларидан Жанубий Кореяда америкалик ҳарбийлар сонини камайтиришни кун тартибига олишларини сўраган эди.