Америка ва Хитой ўртасида бошланган тижорат уруши
Хитой моллари учун АҚШ томонидан жорий этилган янги тарифларга Пекин аксиламал кўрсатди.
Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарлари учун бугун янги тарифларни белгилаб, ушбу мамлакат билан тижорат урушига старт берди.
Хитой божхонаси мамлакатнинг айрим йирик портларида АҚШдан импорт қилинган товарларни рўйхатдан ўтказиш ишларини пайсалга сола бошлади.
Жумладан, Шанхай порти божхонаси АҚШдан келтирилган айрим молларни рўйхатдан ўтказишни тўхтатган.
АҚШ 6 июлга ўтар кечаси Хитой маҳсулотларига 34 млрд долларлик импорт божларига бож амалга киритилганидан сўнг, шундай хабарлар пайдо бўла бошлаган. Таъкидланишича, божхона расмийлаштирувини тўхтатиш бўйича бевосита кўрсатма бўлмаган, аммо портлардаги божхоналар янги божлар кучга киргани муносабати билан кўрсатмаларни кутмоқда.
Божлар билан вужудга келган ноаниқликлар трейдерлар ўртасида асабийликка сабаб бўлмоқда. Бу эса, фьючерслар савдосида беқарорликни келтириб чиқаряпти.
Хитой 6 июль куни АҚШда ишлаб чиқилган 800 турдаги маҳсулотга 34 млрд долларлик янги божни жавоб чораси сифатида жорий қилган эди.
Трамп ҳукумати ўтган март ойида Америкага олиб келинаётган алюмин ва пўлод маҳсулотлари учун ҳам Канада ва Мексикадан ташқари бошқа мамлакатлар учун божхона тарифини 10 ва 25 фоизга кўтарган эди.