Арабистон икки йилдан бери бола ҳуқуқлари туғрисидаги конвенциянинг қора рўйхатида тўрибди
Яманга қарши урушда Арабистон раҳбарлигидаги тажовузкор коалициянинг қомондони коалиция кучлари томонидан яманлик болаларни ўлдириш ҳақида Бирлашган Миллатлар ташкилоти бош котибининг берган ҳисоботини рад этди.
Арабистон бошчилигидаги коалициянинг қумондони Турки Ал-Маликий Яманга қарши урушда яманлик болаларнинг ҳалок бўлишлари заминасида БМТ ташкилоти бош котиби Антонио Гутерешнинг берган изҳоротини инкор этиб уни хато деб билди. БМТ ташкилоти бош котиби Антонио Гутереш Арабистоннинг ҳаво ҳужумларидан келиб чиққан 600-дан ортиқ болаларнинг ногирон бўлишлари ва ҳалок бўлишларига ишора этиб, бу мамлакатни иккинчи маротаба кетмакет бола ҳуқуқлари туғрисидаги конвенцияни поймол этган мамлакатлар рўйхатига киритди. БМТ ташкилотининг қилган бу изҳороти халқаро жиноий судда Арабистонни жиноий ишга тортиш учун фойдаланиш мумкин ва ушбу мавзў эса Арабистон расмийларини хавотирга солган. Оммавий ахборот воситалари, жумладан транс-минтақавий газета “Аш-Шарқул-Авсат” бир неча вақт олдин Арабистон тамагирлик, таҳдид солиш ва фазо яратиш орқали Яман халқи, айниқса яманлик болаларга қарши ушбу режимнинг содир этган жиноятларига нисбатан халқаро ташкилотларнинг ҳар куни баён этаётган эътирозларини пасайтиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда деб фош этди.
Арабистон ва унинг иттифоқчилари милодий 2015 йил март ойидан Яманга қарши бошлаган урушда ўнлаб минг одам ҳалок бўлди ва тан жароҳатлари олишди. Ҳамда улардан миллионлаб одамлар эса оворагарчиликка юзмаюз бўлишди. Охирги уч йилда тарқатилган хабарлар орасида энг ҳаяжонлиси бу болалар ҳақида тарқатилган хабарлар ҳисобланадиким, улар саъудиялик коалиция самолётларининг кучли ва оғир бомбардимонлари остида фожеали тарзда жон беришмоқда ёки тўйиб овқатланмаслик сабабли аста-секинлик билан ўз жонларидан айрилишмоқда. Саъудия коалицияси кучлари томонидан Яманни кенг кўламда қуршовга олиши ва барчатомонлама урушни давом эттириши ҳамда Яманда инсоний фожеаларнинг кенгайишидан хавотирланиш халқаро ташкилотларни ҳам ушбу заминада сукут сақламасликка ундамоқда. БМТ қошидаги болаларни ҳимоят этиш фонди Юнисеф Арабистоннинг Яманга қарши амалга оширган урушида яманлик болаларнинг катта зарар кўришларига ишора этиб, бу урушни “болаларга қарши уруш” унвонида эслатиб ўтади. БМТ ташкилоти ҳам бирбирига қарамақарши бўлган ўз сиёсатлари билан бир томондан болалар ва аёлларга зидд бўлган Ол-Саъуд режимининг жиноятларини маҳкум этади ва бошқа томондан эса башариятга зид бўлган ушбу режимга қарши жиддий чора-тадбир кўришга монеа яратиши билан Яманда Арабистоннинг амалга ошираётган жиноятларига тўсиқлик яратолмаяпти.
Арабистон бундай хатти-ҳаракат орқали саъудиялик коалициянинг инсофсизлик билан содир этган жиноятларининг айрим жиҳатларига ишора этиб ўтилган БМТ ташкилотининг Яман ҳақида берган изҳоротларини савол остига қуймоқда. Муҳим нуқта шундан иборатким, Саъудия Арабистони Яманда кенг кўламда жиноятларни содир этиши билан уруш жиноятчисининг яққол намунасидир. Бунга қарамай Арабистон бир неча вақт олдин Ғарб зўравон қудратларнинг ҳимоятлари билан БМТ ташкилоти инсон ҳуқуқлари кенгашига янгитдан аъзо бўлди. Ол-Саъуд режими билан жиддий муносибат қилишда БМТ ташкилотининг заиф амал қилиши амалда Яман халқига қарши жиноятларни содир этишни давом этитириш учун ушбу режимга керакли имкониятни вужудга келтирмоқда ва дунё жамоатчилиги эса Яманда энг оғир инсоний бўҳроннинг шоҳидига айланишмоқда. Бирлашган Миллатлар ташкилоти бош котибининг берган ҳисоботларига қарамай Яман бўҳронига БМТ ташкилоти хавфсизлик кенгашининг эътиборсизлик қилиши халқаро барча конвенциялар ва қарорларни эътиборга олмаслик ва Яманда ўз жиноятларини кучайтириши учун Арабистонга рухсат бериш маъносидадир. Бу шундай бир шароитда бўлиб ўтмоқдаким, Яманда ўз мақсадларига етиш учун Арабистоннинг мувафаққиятсизликка учрагани боис ўз мувафаққиятсизлигини хаспўшлаш мақсадида бу режимнинг жиноятлари янада даҳшатли ранг-тус олмоқда.