Меркел: НАТО Россиянинг ҳарбий таҳдидларига эътибор қаратиши лозим
Германия канцлери Россиянинг ҳарбий таҳдидларига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Балтика сайтининг ёзишича, Германия раҳбари Ангела Меркел чиқишларининг бирида Қримни Россияга қўшилгани ва Украина шарқида Москва ҳукуматининг ҳарбий тўқнашувларини ҳамда иттифоқчилардан кўпроқ ҳимоя этишни НАТО эътибор қаратиши лозим бўлган муҳим масалалардан эканлигини урғулади.
Ангела Меркел Россиянинг ҳарбий таҳдидларига доир деди:" Мисол учун, Европа маркази ва шарқида лозим бўлган ҳарбий ҳозирлик ва тажҳизотларни тайёр этайлик."
Германия канцлери, жумладан, НАТОга аъзо мамлакатлар Россия билан яхши алоқалар ўрнатиш пайида эканликларини ҳам таъкидлади.
Германия федерал канцлерининг ушбу сўзлари Белгия пойтахти Брюсселда кейинги ҳафтада НАТО раҳбарларининг йиғилиши барпо этилиши арафасида айтилмоқда.