июл 19, 2018 11:29 Asia/Tashkent

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати охирга етди.

Аммо ушбу мамлакатдан турли хабарлар нашр этилиши давом этмоқда. Ўтган куни Волгоград шаҳридаги стадионнинг айрим қисмлари қулаб тушди. Бу ҳодисанинг сабаби кучли ёмғир ёғиши ва ер кўчиши бўлган. Бу майдон яқинда қурилган эди. Россия жаҳон чемпионатида бу майдондан ҳам фойдаланилган эди. Шуни зикр этиб ўтиш жоизки, 45 минг нафар мухлис сиғадиган Волгограднинг ушбу стадионнинг қурилиши 2015 йилдан бошланди ва 2018 йилда фойдаланишга топширилди. Жаҳон чемпионатида Англия-Тунис, Исландия-Нигерия, Миср-Арабистон ва Польша ва Япония ўртасидаги тўртта уйин бу стадионда ўтказилди.

Ёрлиқ