июл 30, 2018 11:51 Asia/Tashkent

Озарбойжон республикаси ва Арманистон давлатларини бир бирини таҳдид қилишлари ортидан бу икки мамлакат ўртасида уруш ва қуролли тўқнашувларни қайта бошланиши масаласи яна бир бор минтақа ОАВ- и орқали тарқатила бошланди.

Арманистон бош вазири Николь Пашинян  Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида урушни келиб чиқиши эҳтимолини жуда катта эканлиги ҳамда Баку адвлатининг сиёсатларини  агрессив бўлиб қолганлигига тўхталиб,  минтақдаги ҳозирги вазиятни хавотирланарли эканлигини таъкидлади.

Арманистон бош вазири шунингдек  Россия давлатини ўз ричагларидан фойдаланиб  минтақада янги уруш оловини ёқилишини олдини олишга чақирди.

Николь Пашинянинг изҳоротлари  ҳозирги шароитда Арманистон давлатининг ҳарбий вазиятини муносиб бўлмаганидан далолат беради.

Шубҳасиз ҳозирги шароитда  Арманистон давлати  Озарбойжон республикасибилан урушни бошлаб юбориш қудрати ва  имкониятига эга эмас.

Шу сабабдан  Арманистон бш вазири Россиядан  ўз ричагларини ишга солиб  минтақада янги урушни бошланишини олдини олишини сўрамоқда.

 Бу эса шу ҳолдадирки  Ғарб билан  ҳамжиҳат бўлиш сиёсатлар олиб бориш ва Ғарб давлатларига яқинлашиш , шунингдек ўтган бир ой ичида НАТО ташкилоти билан алоқаларини мустаҳкамлашдаги Ееревнеа адвлатини ҳатти ҳаракатларини Россия давлти ёқтирмайди ва унга норозилигини ошкор этмоқда.

Ҳатто Россия Думасидаги ҳоким партия намояндаси ҳамда коррупцияга қарши кураш қўмитаси раиси Дмитрий Саулов ҳам  Москва- Баку геополитик алоқалари конференциясида қуйидагича эълон қилди:

Биз Арманистонни қўлдан бой еришни истамаймиз. Аммо афсус билан айтганда   бу давлат НАТО билан ўзаро алоқаларини янада кенгайтиришга юз келтирган.

Шу сабабдан Арманистонда юз берган воқеа- ҳодисаларга эътибор бериб айтиш мумкинки  Россия учун Озарбойжон республикаси аҳамияти ва позицияси икки баравар ошган .

Шу ҳолда россиялик эксперти  ва халқаро таҳилчиси Олег  Кузнецов ҳам  Арманистон ички ишларида АҚШ давлатини ҳаддан зиёд дахолати ва аралашиши  Москвадаги арманистонлик лоббистлар нуфузини камайиши ҳамда Москва давлатини янада кўпроқ Озарбойжон республикасига яиқнлашишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари  Арманистонда Россия фаолияти имкониятини камайиши ва чекланиши  кутилмаган оғир оқибатларни келтириб чиқаришини имкони ҳам бор деб хусоса қилмоқда.

Ҳаққатан ҳам Арманистон бош вазири  шундай бир шароитда  Россиядан ёрдам сўрамоқдаки  Ереван давлатининг нотўғри сиёсатлари Москва давлатининг норозилиги ва хавотирланишига сабаб бўлган.

Арманистон бош вазири Николь Пашиниян  сўнгги ойлардаги Ереван давлати хатоликларини қоплаш мақсадида куни кеча ҳам Арманистон  ҳеч қачон НАТОга аъзо бўлиш ниятида эмас деб таъкидлади.

Халқ эътирозлари ортидан бугунги кунда давлат теппасига келган Арманистоннинг янги ҳукумати  кўча намойишлар ва норозилик акциялар пайтида Озарбойжон республикаси билан урушни бошланиши мавзўсида қарйиб ки гапирмасди.

 Пашиняннинг кўп ваъдалари  асосан коррупцияга қарши курашни кучайтириш ва Арманистон халқи иқтисодий вазиятини янада яхшилашга қаратилганди.

Аммо  бу  мамлакатда бош вазирлик лавозимига эришганидан кеийн  Озарбойжон билан тўқнашувлар , муаммолар ва бу икки мамлакат ўртасида урушни келиб чиқиши тўғрисида сўз очади.

Бу масала яна бир бор  Арманистоннинг  43 яшар бош вазирини  мамлакатни бошқариш ва сиёсий нуқтаи назардан лозим ва муносиб даражадаги тажрибага эга бўлмагани ҳамда  бош вазирликдаги қонуний даврининг охиригача Арманистон ҳукуматини ҳидоят эта олиши ҳам эҳтимоли йироқ кўринади.

Умуман олганда  олдинги тузумни барҳам топиши ва минтақадаги янги шароитни вужудга келишига эътибор бериб таҳлилчилар  ҳам турли воқеа ҳодисалар жумладан икки мамлакат ўртасида қисқа муддатли тўқнашувлар келиб чиқиши эҳтимолини рад этишмаётир.

Ёрлиқ